Тамом! Раньери мавсум якунлангач "Рома"дан кетади

"Рома" клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Клаудио Раньери билан мавсум якунлангач ҳамкорликни давом эттирмасликка қарор қилди.

“Менинг ишим мавсум якунигача давом этади”, - дейди италиялик мутахассис матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, 67 ёшли Раньери “бўрилар”ни март ойида, яъни Эусебио Ди Франческо истеъфога чиқарилгач қабул қилиб олган эди.

Маълумот учун, “Рома” ортда қолган 35та турдан сўнг А Серия мусобақа жадвалида 59 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди. Уларни ЕЧЛга йўлланма берувчи 4-ўриндан бор йўғи 3 очко ажратиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!