Таниқли агент "Барселона" раҳбарияти билан учрашди
"Барселона" клуби ёш футболчи Ансу Фати билан шартномани узайтиришга яқин турибди. Бу ҳақда "Marca" нашри хабар тарқатмоқда.
Манбанинг маълумотига кўра, айни дамда 18 ёшли футболчининг агенти Жорже Мендеш Каталонияда бўлиб турибди ва аллақачон шартномани узайтириш учун илк музокараларни ўтказган. Яқин кунларда унинг клубдаги келажаги борасида қарор қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 18 ёшли футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Ёш футболчи "кўк-анорранглилар" сафида умумий 52 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол ва 8 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Фикрлар