Таниқли инсайдер Шомуродов жамоасини ўзгартираётганини тасдиқлади

"Женоа" ҳужумчиси Элдор Шомуродов "Рома"га ўтишга яқин турибди, дея ёзмоқда италиялик инсайдер Николо Скира. Римликлар форварднинг трансфери борасида "Женоа" билан музокара бошлаган. 

Аввалроқ, генуяликлар 26 ёшли футболчини 15 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмаслиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Қолаверса, "Женоа" Элдорнинг кейинги трансферларидан ҳам фойда олмоқчи. Рим клуби Шомуродовни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш вариантини кўриб чиқмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, легионеримиз 2020 йил "Ростов"дан "Женоа"га кўчиб ўтган эди. Ўтган мавсум у 32та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол уришга эришган. Элдорнинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!