Таниқли журналист Месси борасида “хунук хабар” тарқатди
ПСЖ билан ҳамкорликни тўхтатган Лионель Мессининг келаси мавсумни қайси жамоада бошлаши кенг муҳокама қилинмоқда.
Аргентиналик юлдуз Париждан кетишини тасдиқлаган, бироқ қайси жамоа таклифини қабул қилиши ҳалигача мавҳум бўлиб турибди.
Таниқли журналист Херард Ромеро Мессининг келажагига оид “хунук хабар” борлигини маълум қилди.
- Менга қўнғироқ қилиб, “хунук хабар” айтишди. Мессининг “Барселона” билан музокараларида жиддий зиддият келиб чиққан. Бу трансфер амалга ошиши учун кутилмаган бурилиш ёки бирор мўъжиза рўй бериши керак.
Лионель Мессининг “Барселона”га қайтишини кутманг, деб юз фоиз аниқ айта олмайман. Лекин бу трансфернинг амалга ошиш эҳтимоли жуда кам, - деди Херард Ромеро.
Фикрлар