
Таниқли мураббий: "Дмитрий Бивол ва Артур Бетербиев трилогиясида нокаут кўришимиз мумкин"
Таниқли мураббий Дмитрий Кириллов шогирди Дмитрий Бивол ва эҳтимолий рақиб Артур Бетербиев ўртасидаги трилогия ҳақида гапирди.
"Агар учинчи жанг ташкил этилса, биз ёрқин баҳснинг гувоҳи бўлишимиз аниқ. Менимча, мазкур тўқнашувда нокаутни кўришимиз ҳам мумкин. Яъни Бивол Бетербиев устидан муддатидан аввал ғалаба қозонишига ишонаман. Бу иложсиз иш эмас. Фақат бунинг учун бор имкониятидан фойдаланиши керак" - деди Кириллов.
Эслатиб ўтамиз, биринчи жангда Бетербиев, реваншда эса Бивол ғалаба қозонган эди.
Фикрлар