Таниқли мутахассис Шомуродовни ўз жамоасида кўришни истамоқда

Хабарингиз бор, сўнгги пайтларда легионеримиз Элдор Шомуродовнинг "Рома"ни тарк этиши ҳақида хабарлар чиқмоқда. 

У "бўрилар" билан Исроилдаги йиғинга бормади ва катта эҳтимол билан яқин вақтлар ичида жамоасини ўзгартиради. Бироз аввал унга "Торино" клубидан қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабар бергандик. 

Маълум бўлишича, Турин клуби мазкур трансферга жиддий киришган. Шахсан хорватиялик мураббий Иван Юричнинг ўзи Элдорни ўз жамоасида кўришни истамоқда. 

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда 27 ёшли форвардимизнинг трансфер нархи 8 миллион еврони ташкил қилади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!