Таниқли промоушен Жейк Пол билан шартномани бекор қилди

  • 22.01.2026 11:41
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Америкалик блогер ва боксчи Жейк Пол 2023 йилда PFL билан шартнома имзолаган эди, бироқ шу вақтгача у ММАда дебют қилмади.

Tecno

Шундан сўнг, PFL промоушени ўзаро шартномани бекор қилди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Ариэль Хелва ижтимоий тармоқларидаги саҳифасида хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли Жейк Пол профессионал боксдаги фаолияти давомида 12 ғалаба ва 2 мағлубият қайд этган. У профирингда илк жангини 2020 йил январь ойида ўтказган.

Сўнгги жангида Пол британиялик Энтони Жошуага қарши рингга кўтарилиб, жағ суягини икки жойидан синдириб олди. Ушбу баҳс 20 декабр куни АҚШнинг Маями шаҳрида бўлиб ўтди ва олтинчи раундда Жейк Полнинг нокаутга учраши билан якунланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!