Таниқли шарҳловчи Яхшибоев ўйнайдиган чемпионатни эътироф этди
Россиялик машҳур шарҳловчи Константин Генич коронавирус пандемияси боис мамлакат чемпионати давом эттирилмаслигини истаётган россиялик футболчиларни танқид қилди.
"Худди шу Беларусь чемпионатини олинг. Эшитинг, улар саккиз тур ўйнашди. 8 тур мухлислар билан. Қизиғи, ҳеч бир футболчида коронавирус инфекцияси аниқланмади. Мен улар 1-турдан кейиноқ, чемпионатни тугатишларига амин эдим, аммо йўқ, улар ўйнашди. 4-турдан сўнг ҳам тўхтатишларига ишончим комил эди, лекин, улар ҳамон давом эттиришмоқда. 8 тур ва уларда барчаси жойида!
Улар мусбат тестга эга футболчиларни яширяпти, деб ўйламайман. У ерда тумов ва иситмаси чиққанларни майдонга қўйишмаяпти.
Бизнинг футболчилар қандай аҳволга тушишди? Россия чемпионатини давом эттиришмоқчи эмас. Сизнинг вазифангиз чиқиш ва ўйнаш. Сотувчи ва жамоат транспортида ишлайдиганлар ҳам чиқиб, ўз ишини қиляпти. Нега футболда бундай эмас?", - деди Генич "Матч ТВ" эфирида.
Маълумот учун, Беларусь чемпионатида иштирок этувчи "Энергетик-БГУ" жамоаси сафида Жасур Яхшибоев ва Шаҳбоз Умаров тўп тепади.
Фикрлар