Танзила Норбоева велоспортчиларни тақдирлади

Йиғилишда федерациянинг олимпия ўйинларига тайёргарлиги, ҳудудий бўлимларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ўсмирлардан иборат бўлган миллий терма жамоанинг Осиё ва жаҳон чемпионатлари ҳамда халқаро мусобақаларда иштирокини таъминлаш орқали уларни 2022, 2024 ва 2028 йилги ёзги Олимпия ўйинларига босқичма-босқич тайёрлаш юзасидан ҳисоботлар тингланди.
 
Шунингдек, миллий терма жамоанинг халқаро мусобақалардаги кўрсаткичлари, қолаверса, жаҳон чемпионати совриндорларининг кейинги мусобақаларга тайёргарлик босқичлари хусусида ишлаб чиқилган дастур муҳокама қилинди.
 
photo5314626995344223225.jpg
 
Ҳозир Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Ольга Забелинская томонидан шоссе йўналиши бўйича келаси йили Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритилган бўлиб, эндиликда трек йўналишида ҳам лицензияга эга чиқиш режалаштирилмоқда.
 
Йиғилиш доирасида 2019 йил давомида ўтказилган Осиё чемпионатларида ҳамда кубокларида ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олган Муроджон Холмуродов, Бекзод Раҳимбоев, Дилмурод Сиддиқов, Ольга Забелинская, Янина Кускова, Рената Байметова, Диана Адельшинова каби велоспортчиларимиз ва уларни халқаро мусобақаларга тайёрлаган мураббийлар велосипед спорти федерацияси ва миллий олимпия қўмитаси томонидан тақдирланди.
 
 
photo5314626995344223227.jpg
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!