Тареми: "ФИФА бизга кўпроқ ёрдам бериши керак"
Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Меҳди Тареми ФИФАдан миллий жамоага кўпроқ ёрдам ва кўмак кўрсатишни сўради. Унинг таъкидлашича, жамоа ҳозирда кескин сиёсий вазият шароитида, унга дўстона бўлмаган мамлакат – Қўшма Штатларда майдонга тушмоқда.
Таремининг фикрича, ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг Эрон терма жамоаси кийиниш хонасига кириб, футболчилар билан учрашгани ижобий қадам, аммо бу етарли эмас.
"Биз ҳозирча бундай қўллаб-қувватлашни сезмаяпмиз, деб ўйлайман. ФИФА бизга ҳозиргидан кўра кўпроқ ёрдам бериши керак. Вазият жуда нохуш, чунки икки ойдан бери муаммоларимиз жуда кўпайди. Бу жуда ёмон ва жамоамизга таъсир кўрсатяпти", – дея Таремининг сўзларини келтиради The Athletic нашри.
Эслатиб ўтамиз, Эрон терма жамоаси аввалги ўйинида Янги Зеландия билан дуранг натижа қайд этган эди.

Фикрлар