Тарихда биринчи марта ёзги Паралимпия ўйинларининг очилиш маросими стадион ташқарисида ўтказилади

Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларининг очилиш маросимида 65 000 нафаргача томошабин бевосита қатнашиш имкониятига эга бўлади. Спортчилар эса Елисей саройи орқали Конкорд майдонига кириб келишади.

Давлатлар делегациялари парадларини Елисей майдонининг пастки қисмидан бошлашади ва Париждаги энг катта майдонга йиғилади.

"2024 йил 28 августда бўлиб ўтадиган очилиш маросими ногиронлиги бўлган инсонлар ва умуман француз жамияти ҳаётини тубдан ўзгартиришга қаратилган 12 кунлик спорт тадбирининг катта бошланиши бўлиб хизмат қилади", - дейилади Халқаро Паралимпия қўмитаси хабарида.

Маълумот учун, Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларида дунёнинг 184 та мамлакатидан 4 400 нафар спортчи иштирок этиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!