Тарихда илк бор, фақат кучли бешлик клублари плей-оффда ўйнайди

Европа Чемпионлар Лигасининг 6-турида "Шахтёр" ўз майдонида "Аталанта" (0:3) га имкониятни бой берди. Бу ғалабадан сўнг. италияликлар 1/8 босқич йўлланмасини қўлга киритишди.

Шу билан, ЧЛ тарихида илк бор фақатгина кучли бешлик жамоалари плей-офф босқичида иштирок этадиган бўлишди.

Шу қаторда, плей-оффда бор-йўғи 5 та мамлакат клуби иштирок этиши ҳам тарихда илк бор содир бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, плей-офф босқичига ПСЖ, "Реал", "Бавария", "Тоттенхэм", "Манчестер Сити", "Аталанта", "Ювентус", "Ливерпуль", "Наполи", "Барселона", Дортмунднинг "Боруссия"си, РБ "Лейпциг", "Лион", "Челси" ва "Валенсия" клублари чиқиб бўлишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!