Тарихий гол соҳиби 42 ёшида вафот этди

Сенегал терма жамоаси таркибида янги асрдаги мундиалнинг биринчи голини урган Папа Буба Диоп 42 ёшида ҳаётдан кўз юмди. У 2002 йилги жаҳон чемпионатида амалдаги жаҳон чемпиони Франция терма жамоаси дарвозасини ишғол қилиб, сенегалликларнинг тарихий ғалабасини таъминлаган эди.

Маълумотларга қараганда, собиқ футболчи узоқ йиллар давом этган касаллик туфайли вафот этди. 

Диоп Сенегал терма жамоаси сафида 63 та учрашув ўтказиб, 11 та гол урган. Фаолияти давомида “Фулхэм”, “Портсмут”, “Ланс”, АЕК, “Вест Хэм” ва “Бирмингем” клублари шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!