Тарихий гол соҳиби коронавирусдан ўлди
Ироқ терма жамоаси сафида жаҳон чемпионатида ягона гол муаллифи бўлган Аҳмад Ради коронавирусдан вафот этди.
Маълумотларга қараганда, 13 июнь куни Аҳмад Ради касалхонага ётқизилган ва кейинроқ унга жавоб берилган. Бироқ, 18 июнь куни унинг соғлиғи бирдан ёмонлашиб, яна касалхонага тушди. У коронавирусни енга олмади.
Собиқ футболчи 57 ёшда эди.
Ради 1986 йилги жаҳон чемпионатида Бельгия дарвозасини ишғол қилган эди. Ироқ терма жамоасида 121 марта майдонга тушган ҳужумчи рақиблар дарвозасига 62 та гол урган. Аҳмад Ради 1988 йилда Осиёнинг энг яхши футболчиси, деб топилган эди.
Фикрлар