Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари. "Пахтакор" спорт директори жаримага тортилди

CHERY AUTO

Ўзбекистон футбол ассоциацияси тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.
Суперлига

"Қизилқум" - "Сўғдиёна"

Tecno

Суперлига чемпионатининг 18-тури доирасидаги "Қизилқум" - "Сўғдиёна" учрашувининг 87-дақиқасида "Сўғдиёна" футбол клуби футболчиси Жасурбек Ёқубов бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган. Тартиб-интизом қўмитаси қарорига ко‘ра, Жасурбек Ёқубовга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.
 

"Локомотив" - "Навбаҳор лочинлари"

Суперлига чемпионатининг 19-тури доирасидаги "Локомотив" - "Навбаҳор лочинлари" учрашуви 67-дақиқасида "Локомотив" футбол клуби футболчиси Жасур Ҳакимов рақиб ўйинчисининг бош қисмига тирсаги билан зарба бергани учун майдондан четлаштирилган. Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Жасур Ҳакимовга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чоралари қўлланилди.
 

ОКМК - "Сурхон"

Суперлига чемпионатининг 18-тури доирасидаги ОКМК  - "Сурхон" учрашувининг 16-дақиқасида "Сурхон" футбол клуби футболчиси Муҳаммадали Абдураҳмонов тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёғига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган. Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Муҳаммадали Абдураҳмоновга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

Суперлига чемпионатининг 18-тури доирасидаги ОКМК - "Сурхон" учрашувининг 75-дақиқасида "Сурхон" футбол клуби футболчиси Жамолиддин Хожиниязов ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган. Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Жамолиддин Хожиниязовга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.
 

"Сурхон" - "Бунёдкор"

Суперлига чемпионатининг 19-тури доирасидаги "Сурхон" - "Бунёдкор" учрашувининг 90+1-дақиқасида “Бунёдкор" футбол клуби футболчиси Ҳамидулло Абдунабиев ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган. Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Ҳамидулло Абдунабиевга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Суперлига чемпионатининг 19-тури доирасидаги "Сурхон" - "Бунёдкор" учрашувининг 90+7-дақиқасида "Бунёдкор" футбол клуби футболчиси Шахбоз Жўрабеков ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган. Тартиб-интизом қўмитаси қарорига ко‘ра, Шахбоз Жўрабековга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Суперлига чемпионатининг 19-тури доирасидаги "Сурхон" - "Бунёдкор" учрашувининг 90+1-дақиқасида "Бунёдкор" футбол клуби футболчиси Андрия Филипович бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган. Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Андрия Филиповичга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.
 

"Насаф" - ОКМК

Суперлига чемпионатининг 19-тури доирасидаги "Насаф" - ОКМК учрашувининг 86-дақиқасида ОКМК футбол клуби футболчиси Сардор Раҳмонов бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган. Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Сардор Раҳмоновга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

 

Ўзбекистон Кубоги 

"Пахтакор" - "Навбаҳор лочинлари"

Ўзбекистон Кубоги 1/2 финали доирасидаги "Пахтакор" - "Навбаҳор лочинлари" учрашуви биринчи бўлимидан сўнг "Пахтакор" футбол клуби спорт директори Шуҳрат Мақсудов трибуна ости йўлакчасида меҳмон жамоа расмийларга нисбатан ўзини номақбул тутиб, ҳақоратли сўзлар ишлатиб, тартибсизлик келтирган ҳолати қайд этилган. Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Шуҳрат Мақсудовга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


"Барча мураббий, футболчи, ҳакам ва расмийларни ҳар қандай вазиятда еҳтиросларга берилмасдан, профессионал бўлишга чақирамиз. Сизлар ўсиб келаётган ёшлар учун намуна еканликларингизни яна бир бор еслатиб ўтамиз" , - дейилади қўмита хабарида.
 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!