"Tashkent Open-2025" халқаро турнири якунланди

TIGGO 2 PRO

Георгий Агзамов хотирасига бағишланган “Tashkent Open-2025” XVIII халқаро турнири – шахмат жанги ва дўстлик байрами! 
 
Жорий йилнинг, 19-29 март кунлари Тошкент шаҳридаги Халқаро шахмат Академияси мезбонлик қилган мукофот жамғармаси 75 000 АҚШ долларини ташкил этган "Tashkent Open-2025" XVIII халқаро турнири муваффақиятли якунланди. 
 
Турнирда ("А" гуруҳи) 16 давлатдан 158 нафар шахматчи, шуьлардан 106 нафари халқаро унвон эгаси, ("Б" гуруҳи) 8 давлатдан 185 нафар спортчи иштирок этди. 
 
Ғолиблар билан танишинг: 
 
"А" гуруҳи: 
1. Ниҳал Сарин (8 очко) 
2. Санан Сжугиров (7.5 очко) 
3. Абҳиманю Пураник (7.5 очко) 
 
"Б" гуруҳи: 
1. Муҳаммадсолиҳ Рахматуллаев (8 очко) 
2. Эмил Меҳраилиэв (8 очко) 
3. Рустамбек Эркинов (8 очко) 
 
Янги унвон эгалари: 
 
Бегмуратов Хумоюн – Халқаро гроссмейстерлик унвонининг 2-талабини бажарди. Баҳриллаев Баҳром – Халқаро тоифадаги спорт устаси унвонининг барча талабларини бажарди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!