Таслим бўл, "Бавария!"

"Бавария" раҳбарияти ва Роберт Левандовски ўртасида зиддият давом этмоқда. Бу ҳақда "Sport1.de" нашри хабар бермоқда. 

"Бавария" Левандовскига ўринбосар топа олмаса, уни сотмаслигини таъкидламоқда. Бу Робертга тўғри келмайди. 

Польша 14-июнга қадар Польша терма жамоаси ихтиёриада бўлиб туради. У қайтгунга қадар вазият ўзгармаса, форвард яна бир бор "баланд овоз"да баёнот бериши мумкин. 

Пини Захавининг агенти Мюнхен жамоасидан таслим бўлишни ва "Барселона" билан музокараларни бошлашни кутмоқда. "Кўк-анорранглилар футболчи учун 32 миллион евро талаб қилди, аммо немис клуби ушбу таклифга рад жавобини берган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!