"Tata Steel Chess-2023": 10-турда Абдусатторовни дунёнинг 2-рақамли шахматчиси кутиб турибди (рақиблар)
Нидерландиянинг Вейк-ан-Зе шаҳрида шахмат бўйича нуфузли "Tata Steel Chess-2023" турнири ҳал қилувчи паллаларга яқинлашмоқда.
9-турда Абдусатторов Кеймерни билан дуранг ўйнагани ва Синдаров Абиманю Мишрани мағлуб этгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун ўтказиладиган 10-турда мастерс гуруҳида Абдусатторовга классик йўналишда дунёнинг 2-рақамли шахматчиси, хитойлик Динг Лирен рақиб бўлса, челенжерлар таснифида Жавоҳир Синдаров мезбон шахматчи Эрвин ЛʼАмига қарши баҳс олиб боради.
Фикрлар