“Tata Steel Chess-2023”: Нодирбек Абдусатторов 7 соатга чўзилган ўйинда дуранг қайд этди, Синдаровда эса ғалаба (натижалар, турнир жадвали)

Нидерландия мезбонлик қилаётган шахмат бўйича “Tata Steel Chess-2023” мусобақасида 9-тур баҳслари якунига етди.
 
Мастерс гуруҳи пешқадами Нодирбек Абдусатторов германиялик Винсент Кеймерга қарши дона суриб, дуранг ўйнади. 9 турдан сўнг 6.5 очко жамғарган Абдусатторов ҳамон ушбу гуруҳ пешқадамлигини сақлаб турибди.
1_3
 
Челленжерлар таснифида Жавоҳир Синдоров ўтган турдаги маглубиятдан сўнг ғалабали қайтиш қилди. Бу гал юртдошимиз америкалик Абхиманю Мишрани таслим этди. Ушбу ғалабадан кейин 6 очко жамғарган Жавоҳир 4-ўринда бормоқда.
 
image_2023-01-25_09-36-42

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!