"Tata Steel Chess-2023": Нодирбек Абдусатторов энг яқин таъқибчисига қарши дона суради
Нидерландиянинг Вейк-ан-Зе шаҳрида шахмат бўйича "Tata Steel Chess-2023" турнирининг 11-тур баҳслари бўлиб ўтади.
Мастерс гуруҳида иштирок этаётган ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ушбу турда ўзининг энг яқин таъқибчиси, мезбон шахматчи Аниш Гирига қарши дона суради. Нодирбек ҳозирда 7 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Гири эса 6,5 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.
Челенжерлар таснифида ғолиблик учун курашаётган Жавоҳир Синдаровга ҳам бу турда нидерландиялик Макс Вармер рақиб бўлади. Жавоҳир 6,5 очко билан жадвалда 3-поғонани эгаллаб турибди.
Фикрлар