"Tata Steel Chess-2023": Нодирбек Абдусатторов ғолибликни қўлга кирита оладими? (трансляция)
Нидерландияда давом этаётган "Tata Steel Chess-2023" шахмат турнирининг энг сўнгги 13-тур баҳслари бўлиб ўтади.
Мастерс гуруҳида 8 очко билан етакчи бўлиб турган Нодирбек Абдусатторов нидерландиялик Жорден Ван Форестга қарши оқ доналарда ўйин ўтказади. Ушбу баҳсдаги ғалаба Нодирбекни тўғридан-тўғри чемпионга айлантиради. Агарда дуранг ёки мағлубият қайд этилса, энг яқин тақибчи Аниш Гирини, Магнус Карлсен, Уэсли Соларнинг ўйини натижасига боғлиқ бўлади.
Турнир жадвали
13-тур жуфтликлари
Челенжер таснифида Жавоҳир Синдаров етакчидан 1.5 очкога ортда қолмоқда. У ҳозирда 7,5 очко билан 3-поғонани эгаллаб турибди. Жавоҳирда чемпионлик имконияти мавжуд эмас, аммо сўнгги турда Нидерландия вакили Томас Бердсенга қарши ўйиндаги ғалаба ёки дуранг уни совринли ўринлардан бирини эгаллашига сабаб бўлиши мумкин.
Турнир жадвали
13-тур жуфтликлари
Фикрлар