"Tata Steel Chess-2023": Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров 11-тур баҳсларини якунлади
Нидерландияда давом этаётган шахмат бўйича "Tata Steel Chess-2023" мусобақасида 11-тур баҳслари ўз якунига етди.
Мастерс гуруҳида ғолиблик учун баҳс олиб бораётган ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳамда унинг яқин таъқибчиси, мезбон шахматчи Аниш Гири ўйинида томонлар дуранг қайд этди. Нодирбек 7,5 очко билан ҳамон етакчилик қилмоқда. Гири эса 7 очко билан 2-поғонада бормоқда.
Челенжерлар таснифида совринли ўрин учун курашаётган Жавоҳир Синдаров ҳам бугун Нидерландия вакили Макс Вармерга қарши баҳс олиб борди. Ушбу ўйинда ҳам томонлар дурангга имзо чекди. 11-тур якуни бўйича Жавоҳир 7 очко жамғарган ҳолда ҳамон 3-ўринни банд этган.
Фикрлар