"Tata Steel Chess 2023": Шахматчиларимизнинг бугунги рақиблари ва турнир жадвали билан танишинг (фото)

Хабар бериб ўтганимиздек, Нидерландиянинг Вейк-ан-Зе шаҳрида шахмат бўйича нуфузли "Tata Steel Chess 2023" турнири давом этмоқда.
 
5-тур якунларига кўра, мастерс гуруҳида иштирок этаётган Нодирбек Абдусатторов 4 очко жамғариб турнир жадвалида пешқадамга айланиб олган бўлса, челенжерлар таснифида Жавоҳир Синдаров 3,5 очко билан 3-поғонада бормоқда. 
 
Бугун ўтказиладиган 6-тур баҳсларида Абдусатторов ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандхага, Синдаров эса Бразилия вакили Луис Супига қарши дона суради.
 
Мастерс йўналиши жадвали
1
 
Челенжерлар йўналиши жадвали
2

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!