Tata Steel Chess Masters 2026: Ўзбекистонлик гроссмейстерлар етакчилар сафида
Мусобақанинг Masters гуруҳи учинчи тур баҳслари доирасида Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда Чехия вакили Нгуен Таи Даи Ван устидан ғалаба қозонди. Мазкур натижадан сўнг Абдусатторов 3 очко жамғариб, қўшимча кўрсаткичларга кўра турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилди.
Нодирбек биринчи турда туркиялик Яғиз Каан Эрдоғмус билан дуранг қайд этган бўлса, иккинчи турда ҳиндистонлик Прагнанандҳа Рамешбабу устидан ғалаба қозонган, учинчи турда эса Аравиндҳ Читамбарам билан дуранг ўйнаган.
Жаҳон кубоги ғолиби Жавоҳир Синдоров ҳам навбатдаги турда муваффақиятга эришди. У қора доналарда германиялик Маттҳиас Блуебаумни мағлуб этиб, 2,5 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилди. Синдоров аввалги турларда амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу, Аниш Гири ҳамда Владимир Федосеевга қарши баҳсларни дуранг билан якунлаган эди.
Бешинчи турда Нодирбек Абдусатторов АҚШ вакили Ҳанс Ниеманнга, Жавоҳир Синдоров эса туркиялик Яғıз Каан Эрдоғмусга қарши баҳс олиб боради.



Фикрлар