"Tata Steel Chess Tournament 2026": Абдусатторов Жаҳон чемпионга қарши, Синдаров эса Читамбарам билан ўйнайди
Хабарингиз бор, Нидерландиянинг Вейк-ан-Зи шаҳри "Tata Steel Chess Tournament 2026"га мезбонлик қилмоқда.
Мазкур мусобақада 14 та номдор шахматчилар роунд-робин форматида баҳс олиб боришмоқда. Улар орасида ҳамюртларимиз Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров ҳам бор. Қувонарлиси, турнирнинг 5-кунига келиб ҳар икки шахматчимиз ҳам пешқадамлар қаторида бормоқда.
Бешинчи турнинг асосий баҳсида Нодирбек Абдусатторов қора доналарда Ҳанс Нейманга қарши дуранг қайд этиб, очколари сонини 3.5 га етказиб олди.
Жавоҳир Синдаров эса анчагина асабий кечган партияда Яғиз Кан Эрдоғмусни мағлубиятга учратиб, 3.5 очко билан етакчилар қаторига қўшилиб олди.
Бугун, мусобақанинг олтинчи тури доирасида Нодирбек оқ доналада жаҳон чемпиони Гукешга қарши баҳс олиб борса, Жавоҳир Синдаров яна бир ҳиндистонлик Читамбарамга қарши қора доналарда ўйнайди.
Маълумот ўрнида, ҳамюртларимиз Ҳанс Нейман билан бир хил 3.5 очко билан иккинчи ҳамда учинчи ўринларни эгаллаб турибди.



Фикрлар