Асосий мазмунга ўтиш

Тайсон Фьюри: "Лўлилар қироли" ўз тахтини қайтариб олади"

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

У реванш жангидаги имкониятини юқори баҳолади.

Британиялик боксчи Тайсон Фьюри(34-1-1,24 КО) Александр Усикка (22-0,14 КО) қарши реванш жанги борасида яна бир бор сўз юритди. 

“Барчангиз эшитинг! Мен боксда ҳамма нарсани – унвонларни, рекордларни забт этдим, аммо мағлубиятдан кейин қайтиб келмадим.  "21-декабрь куни қиролликнинг юрагида жойлашган Ар-Риёдда қирол ўз тахтини қайтариб олади. Бу шубҳасиз бўлади. Усик, мен сен томон боряпман! "Лўлилар қироли" билан учрашишга тайёр бўл!  Мен ўз камчиликларимни кўрдим ва муваффақиятим муқаррарлигига ишонаман”, -дея ўз ижтимоий тармоқларига пост қолдирди Фьюри.
Эслатиб ўтамиз, уларнинг 1-жанги 18 май куни бўлиб ўтганди ва унда Усик очколар ҳисобида ғалаба қозонган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ