Тайсон Холифилдни ўлдирмоқчи бўлган

  • 19 ноябрь, 2020, 19:23
  • 0
  • Бокс

Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон Эвандер Холифилдни яна бир марта қулоғини тишлаши мумкинлигини айтди.

"Йўқ бошқа ҳеч қачон бўлмайди, дейман, аммо у ўша қилган ишини қилса, яна тишлаган бўлардим.

Уни ўлдирмоқчи бўлганим учун тишлаганман. Менинг бошимга жуда кўп зарба бергани учун ғазаблангандим. Мен жанг давомида нималар бўлаётганини англамай қолгандим, режаларим буткул издан чиққанди.

Билиб қўйинг, бу яхшими ёки йўқ, камаримни ҳеч кимга бериб қўйишни хоҳламасдим ва бунга йўл қўймасдим. Бунинг учун олдимдаги ҳар қандай тўсиққа қарши турардим. Бунга мен жавобгар эдим," - деди Тайсон.

Тайсон 1997 йилда бўлиб ўтган жангда Холифилдни қулоғини тишлаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!