Тебас: «Манчестер Сити» учун жазо жуда қаттиқ бўлиши керак

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Ла Лига» президенти Хавьер Тебас «Манчестер Сити» атрофидаги можарога муносабат билдирди. Маълумки, инглиз клуби қатор молиявий қоидаларни бузгани учун айбдор деб топилган.

«Бу жуда жиддий ҳолат. Жазо қаттиқ бўлиши керак, фақатгина бошқаларга сабоқ бўлиши учун эмас, балки амалда қоидалар бузилгани учун ҳам.

Биз футболни барча мусобақаларда барқарор ва адолатли қилишга интиляпмиз. Шу боис содир бўлган воқеа катта аҳамиятга эга. Умид қиламанки, бу фақат Премьер-лига учун эмас, балки бутун футбол тизими учун бурилиш нуқтасига айланади. «Манчестер Сити» иши бутун Европа учун, айниқса молиявий қоидабузарликлар масаласида, жиддий таъсирга эга. Жазо бошқаларни ҳам бундай ҳаракатлардан қайтариб турадиган даражада бўлиши лозим», – дея Тебаснинг сўзларини келтиради Goal нашри.

Ҳозирча «Манчестер Сити» учун аниқ жазо тури белгиланмаган. Клуб раҳбарияти ўзини айбдор деб ҳисобламайди ва чиқарилган қарорни устидан шикоят қилиш ниятида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!