"Тэгу" мураббийи: Қайси жамоа бўлишидан қатъи назар, фақат ғалаба учун майдонга тушамиз
Хабарингиз бор, Осиё Чемпионлар лигаси "H" ва "I" гуруҳ баҳслари пойтахтимизда ўтказилмоқда. Бугун "I" квартети иштирокчилари "Тэгу" вакиллари матбуот анжуманида иштирок этди. Жамоа мураббийи Ли Бюнг Гуннинг ўйиндан олдинги фикрлари билан танишинг:
"Бу турнирда 2-марта иштирок этяпмиз. Аввалги иштирокимиздан қониқиш ҳосил қилмагандик. Ўйлайманки, бу сафар ҳаммаси яхши бўлади. Бу турнирга яхши тайёргарлик билан келганмиз ва мақсадимиз фақат ғалаба қозониш.
Олдимизга доим юқори мақсад қўямиз. Биз кучли жамоаларга қарши ўйнаймиз ва уларни ютишга ҳаракат қиламиз. Қайси жамоа бўлишидан қатъи назар, фақат ғалаба учун майдонга тушамиз".
Жамоа футболчиси Ким Жин Хюк
"Корейс жамоалари доим фаворитлар орасида эътироф этилган. Биз бу ном учун курашамиз. Бу ерга шунчаки қатнашиб кетиш учун келмадик".
Фикрлар