Текинга келган "олтин балиқчалар" ёхуд футбол оламидаги энг зўр эркин агентлар ТОП-10

ESPN нашри эркин агентга айланган футбол тарихидаги энг зўр ўйинчилар рейтингини тузиб чиқди.

Рўйхатнинг энг юқорисида Роберт Левандовски қайд этилди. Айтиш керакки, польшалик ҳужумчи 2014 йил “Боруссия” Дортмунддан “Бавария”га эркин агент сифатида кўчиб ўтган эди. У ўтган давр мобайнида мюнхенликлар сафида 275 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 230 та гол урди.

Кучли учликдан эса 2011 йил “Ювентус”дан “Милан”га эркин агент сифатида кўчиб ўтган ярим ҳимоячи Андреа Пирло ва 2001 йил “Тоттенхэм”дан “Арсенал”га текинга кўчиб ўтган ҳимоячи Сол Кэмпбелл жой олди.

ESPN талқинига кўра футбол тарихидаги энг зўр эркин агентлар топ-10:

1. Роберт Левандовски ("Боруссия"/"Бавария", 2014 год)
2. Андреа Пирло ("Милан"/"Ювентус", 2011)
3. Сол Кэмпбелл ("Тоттенхэм"/"Арсенал", 2001)
4. Луис Энрике ("Реал"/"Барселона", 1996)
5. Роберто Баджо ("Милан"/"Болонья", 1997, "Интер"/"Брешия", 2000)
6. Стив Макманаман ("Ливерпуль"/"Реал", 1998)
7. Руд Гуллит ("Сампдория"/"Челси", 1995)
8. Хенрик Ларссон ("Селтик"/"Барселона", 2004)
9. Жеймс Милнер ("Манчестер Сити"/"Ливерпуль", 2015)
10. Эстебан Камбьяссо ("Реал"/"Интер", 2004, "Интер"/"Лестер", 2014)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!