Текинга келиб қўшилган Онана "Интер" тарихига кирди
“Интер” дарвозабони Андре Онана УЕФА Чемпионлар лигасида рекорд ўрнатди.
27 ёшли футболчи мусобақанинг ярим финалидан ўрин олган "Милан"га қарши дастлабки ўйинда (2:0) ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Бу унинг турнирнинг жорий мавсумидаги еттинчи қуруқ ўйини бўлди. Камерунлик посбон бу мавсум ЕЧЛда жами 11 марта майдонга тушди.
Таъкидлаш керакки, шу кунга қадар “Интер”нинг бирорта ҳам дарвозабони Чемпионлар лигасида 7 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлай олмаган.
Эслатиб ўтамиз, Онана “нерадзуррилар” сафига 2022 йилнинг ёзида эркин агент сифатида келиб қўшилган эди. Айни дамда унга "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" клублари қизиқмоқда.
Фикрлар