Темур Кападзе бошчилигидаги терма жамоамиз Украина дарвозасига жавобсиз 2 та гол урди ва мусобақа ғолиби бўлди
Ҳозиргина Украинада ташкил этилган Валерий Лобановский халқаро турниридан ўрин олган Ўзбекистон U21 ҳамда Украина U21 терма жамоалари баҳси ўз якунига етди.
Қизиқарли кечган учрашув 2:0 ҳисобида вакилларимизнинг ишончли ғалабаси билан якунланди. Дастлаб 41-дақиқада Жасур Жалолиддинов рақиб ҳимоячисининг қўпол хатосидан унумли фойдаланиб ҳисобни очган бўлса, 61-дақиқада Ҳусайн Норчаев орадаги фарқни 2 тага етказди.
Ушбу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармай қолди ва Темур Кападзе бошчилигидаги жамоамиз мусобақа ғолибига айланди.
Валерий Лобановский халқаро турнири
Украина U21 - Ўзбекистон U21 0:2
Голлар: Жасур Жалолиддинов, Ҳусайн Норчаев
Фикрлар