Темур Кападзе: Уларнинг ўрнида бошқа футболчилар ҳаракат қилади

TIGGO 2 PRO

Эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси "ЖЧ-2026" саралаши доирасида Эрон билан куч синашади. "А" гуруҳининг 8-туридан ўрин олган баҳс ҳар икки терма жамоа учун ҳам Мундиал йўлланмаси учун аҳамиятли саналади. 

Мазкур тўқнашув олдидан термамиз бош мураббийи Темур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. 

- Ассалому алайкум. Албатта, эртага қизиқарли ўйин кутиб турибди. Эроннинг ҳам, ўзимизнинг ҳам имкониятларимизни яхши биламиз. Учрашувга яхши тайёргарлик кўрдик ва жараённи давом эттиряпмиз ҳам. 

- Эрон терма жамоаси ва лигасини яхши биламиз. Сабаби, футболчиларимиз бу чемпионатда тўп тепади. Шунингдек, миллий терма жамоалар ҳам кўп бора тўқнаш келган. Шунинг учун, рақиб ҳақида етарлича маълумотга эгамиз. 

- Ҳозирги кунда энг кучли авлод билан ҳаракат қиляпмиз. Насиб қилса, мақсадимиз сари яқинмиз ва орзумизни (Жаҳон чемпионтига чиқиш) амалга оширамиз. 

- Албатта, уларнинг (Жалолиддин Машарипов ва Остон Ўрунов) терма жамоамизда ўзига яраша ўрни бор. Бироқ бу - футбол. Шунинг учун, уларнинг ўрнига бошқа футболчилар ҳаракат қилади. Остонга келадиган бўлсак, унинг жароҳати бор эди, аммо тайёргарлик кўряпти. Унинг эртанги учрашувга қай даражада тайёр бўлишини кўрамиз. Қолган ҳамма футболчилар соғ-саломат. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бахыт
24/03/2025 21:15
Остан сонги 30 минут уйнап берсин барини берип
Соатмурод Юсупов
24/03/2025 18:54
Masharipov ŏyinni buzib qŏyadi, kerakmas
Baxil Alihuja
24/03/2025 16:24
машариповни кераги йук!