Темурхўжа Абдуҳолиқов бўлажак баҳс олдидан рақибнинг кучига жиддий баҳо берди

Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 4-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида “лочинлар”нинг 31 ёшли тажрибали ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Сўзим аввалида барча ҳамюртларимизни шу кунларда юртимизда давом этаётган муқаддас Рамазон ойи билан табриклайман. Мазкур ойда бажараётган барча амаллари, ибодатларини Аллоҳ ўз даргоҳида қабул қилсин, илоҳим!

Бўлажак ўйин борасида тўхталадиган бўлсам, гарчи “Сўғдиёна” турнир жадвалининг сўнгги поғонасидан жой олиб турган бўлса-да, Суперлигада кучсиз жамоа йўқлиги, барча жамоаларнинг кучи деярли тенг эканлиги, бу йил осон ўйинлар бўлмаслигини жорий мавсумнинг илк тур баҳслари исботлади.

Шу боис ҳар бир рақибга ҳурмат билан қараш лозим. “Сўғдиёна”га қарши кечадиган баҳс кескин ва шиддатли курашлар остида ўтиши аниқ. 

Боиси, Наманганда ҳар қандай жамоа “Навбаҳор”га муносиб қаршилик кўрсатишга интилади.                  

Биз – футболчилар ҳам жиззахликлар билан бўладиган ўйинда ғалаба қозониб, мухлисларга қувонч улашишга ҳаракат қиламиз ҳамда буни амалга ошириш учун барча имкониятимизни ишга соламиз.

Ишқибозлардан эса жамоамизни бевосита стадионда муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб, ғалабамизга мададкор бўлишларини сўраб қоламан. 

Фурсатдан фойдаланиб, бизга барча шароитларни яратиб бераётган Наманган вилояти ҳокими Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов, шунингдек, “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти, жумладан, клуб вице-президенти Отабек Арифович Саматовга жамоамиз номидан ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Жамоамиз жорий мавсумда ўзи қатнашадиган барча мусобақаларда зафар қучишни мақсад қилган.    

Буни амалга ошириш учун биз – футболчилар қўлдан келганича ҳаракат қиламиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!