Темурхўжа Абдухолиқов: Купернинг тажрибасига шубҳа қилмайман

Эктор Купернинг "оқ бўрилар" бошқарувидаги дастлабки ўйини 1:1 натижаси билан якун топди. Учрашувдан сўнг терма жамоамиз ва "Локомотив" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов беллашув борасидаги ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

"Ҳар бир мураббийнинг ўз услуби бор. Купер асосан ҳимоявий ўйинга кўпроқ эътибор қаратади. Буни унинг фаолиятини кузатиш орқали биламиз. Ҳар бир мураббий тартиб-интизомга урғу беради ва бу табиий. Мен унга вақт бериш керак деб ўйлайман. Ҳали ҳаммаси ўз ўрнига тушиб кетади.

Терма жамоада доимо рақобат бўлган ва шунинг учун ҳам у терма жамоа дейилади. Шунинг учун озгина имкониятдан ҳам фойдаланиш керак. Асосийси, соғлом рақобат ва бундан ҳеч ким ҳафа бўлмайди.

Мураббийнинг тажрибасига шубҳа қилиш керак эмас. Унинг жамоаларини жаҳон биринчиликларида кўрганмиз ва менимча унга вақт берилса, ҳаммаси ўз изига тушиб кетади", - деди Абдухолиқов "Спорт" телеканали эфирида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!