Темурхўжа Абдухолиқов янги клуб билан шартнома имзолади
4 мавсумлик танаффусдан кейин Темурхўжа Абдухолиқов "Локомотив"га қайтди. Бу ҳақда клуб расмий саҳифасида маълум қилди.
Клубимиз тарихида энг кўп гол урган афсонавий футболчиларимиздан бири Темурхўжа Абдухолиқов бунга қадар "Локо" учун 161 ўйинда қатнашиб, 79 гол ва 10 ассист қайд этган.
Ўтган мавсумда "Бунёдкор" таркибида ҳаракат қилган ҳужумчи 25 ўйинда 8 гол ва 3 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.




Фикрлар