Темурхўжа Абдухолиқовнинг янги жамоасидаги дебюти омадсиз чиқди

Ҳамюртимиз Темурхўжа Абдухолиқов фаолият олиб борадиган "Хорфаккан" жамоаси бу тур сафарда "Фужайра"га қарши баҳс олиб борди ва 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Абдухолиқов беллашувни асосий таркибда бошлаб, тўлиқ 90 дақиқа майдонда фаол ҳаракатланди. Қайд этиш жоиз, мазкур учрашув 28 ёшли форвард учун янги жамоаси сафидаги дастлабки баҳс бўлди.

Маълумот учун, "Хорфаккан" ортда қолган 3 турдан сўнг 1 очко билан 11-ўринни эгаллаб турибди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!