Тен Ҳаг "Манчестер Юнайтед"га собиқ шогирдини олиб келади
"Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Sport.es" нашри ёзмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, "қизил иблислар"нинг янги мураббийи Эрик тен Хааг 24 ёшли футболчини жамоада кўрмоқчи. Улар аввал ҳам бирга "Аякс"да ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Де Йонг 2019 йил Амстердам клубидан "Барса"га кўчиб ўтганди. Жорий мавсум ҳавбек Ла Лигада 27 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган ва шунча голга ҳаммуаллифлик қилган.
Фикрлар