Тен Ҳаг: "Мухлислар шоу томоша қилишни истайди, биз эса ғалаба қозонишни"
Англия кубоги 1/32 финал босқичидан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Эвертон" учрашувида майдон эгалари 3:1 ҳисобида зафар қучди.
Ўйиндан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида манчестерликлар бош мураббийи Эрик тен Ҳаг матбуот анжуманида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.
"Эвертон" яхши ўйнади ва дадиллик билан ҳаракат қилди. Мухлислар шоу томоша қилишни истайди, биз эса ғалаба қозонишни. Ҳаммаси жойида, мен хурсандман.
МЮ доим совринлар учун кураш олиб боради. Биз тўғри йўлдамиз. Шошилмаслигимиз керак, кубок эгаси ҳал бўладиган пайтгача ҳали анча бор. Энди кейинги баҳс ҳақида ўйлаймиз. Ўз устимизда ишлашимиз лозим",-деди нидерландиялик мутахассис.
Маълумот учун, "Манчестер Юнайтед" АПЛ турнир жадвалида 35 очко билан тўртинчи поғонада бормоқда.
Фикрлар