Тен Хаг бу футболчига чиқиш эшигини кўрсатди

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик Тен Хаг нидерландиялик ярим ҳимоячи Донни ван де Бекка унинг хизматларига эҳтиёж йўқлигини уқтирди.

Манчестерликлар икки йил муқаддам бу футболчини “Аякс”дан трансфер қилган эди. Англия клуби амстердамликларга ярим ҳимоячи уч 40 миллион фунт сарфлаган. Лекин бу трансфер ўзини оқламади.

Ван де Бек учта мураббий – Сульшер, Рангник ва тен Хаг даврида ҳам асосий таркибга кира олмади.

Донни “Аякс”да ҳозирги бош мураббий Эрик тен Хаг билан бирга ишлаган. Лекин бу Манчестер клубида унга ёрдам бермади. 25 ёшли плеймейкернинг агентлари қишки трансферлар ойнаси очилгунига қадар унга янги иш жойи топиб бериши керак бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!