Тен Хаг: "Фулхэм" бу иши учун узр сўараши керак"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг "Фулхем"ни ўзининг расмий ТикТок аккаунтида Бруно Фернандешни масхара қилгани учун Лондон клубини кечирим сўрашга чақирди.
АПЛ доирасида бўлиб ўтган ўйинда "Фулхэм" "қизил иблислар"ни таслим қилди. Ўйиндан кейин клуб ТикТок саҳифасига ушбу видеони жойлаштирди.
"Мен буни билмасдим, лекин улар шундай қилган бўлсалар, клубнинг бундай баёнот бериши тўғри эмас, мутлақо тартибсиз, нотўғри. Бунинг учун кечирим сўрашлари керак", - деди нидерландиялик мутахассис.
Фикрлар