Тен Хаг ҳамон Де Йонгдан умидини узмаган

"Барселона" ва Нидерландия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Френки де Йонгга ҳамон "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда.

"Манкунианликлар" ўтган ёзда 25 ёшли футболчини харид қилишга уриниб кўрдилар, аммо ушбу трансфер амалга ошмай қолди. "Қизил иблислар" устози Эрик тен Хаг нидерландиялик футболчини ўз жамоасига осонлик билан мослашиб кета олишига ишонмоқда, деб хабар беради Manchester Evening News.

Футболчининг ўзида каталонияликлар лагерида қолиш истаги борлигига қарамай, "Аякс"даги собиқ устози қўл остида ўйнашга қарши эмас. Де Йонг жорий мавсум "Барселона" сафида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва шунча голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!