Тен Хаг: Мен бу футболчига ишонган эдим

“Манчестер Юнайтед” Англия кубогининг 1/8 финали доирасида “Вест Хэм” билан тўқнаш келди ва якунда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Қизил иблислар" бош мураббийи Эрик тен Хаг шу куни рақиб дарвозасини биринчи бўлиб ишғол қилган аргентиналик ҳужумчи Алехандро Гарначо ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

“Ўйин давом этар экан, унинг қанчалик хавфли бўлиб бораётганини кўриш мумкин эди. Мен унга ишонган эдим. У ажойиб гол урди ва рақиб учун ҳақиқий таҳдидга айланди. Шу куни уни тўхтатиш қийин эди. Умуман олганда, у ўйиннинг сўнгги ярим соатини ажойиб тарзда ўтказди ва ўз навбатида мен ушбу ўйинда ғалаба қозонишимизга ишончим комил эди”, - деди нидерландиялик мутахассис BBC Sport нашрига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!