Тен Хаг: Муаммолар ҳар доим бўлади, уларни пайқаш сизнинг вазифангиз

"Манчестер Юнайтед" устози Эрик тен Хаг "қизил иблислар"нинг АПЛ топ-8 жамоаларига қарши ўйинлари ҳақида гапирди. 

- Жамоангизнинг кучли 8 таликдаги рақибларга қарши ўйини ҳақида нима дея оласиз?

- Мен бу саволни кутгандим. Ҳар доим муаммолар бўлади ва мен уларни пайқаш сизнинг вазифангиз эканлигини биламан.

Бизда чидамли жамоа бор. Буни “Сити”га қарши ўйиндан сўнг кўрдик. Бу биз учун аламли мағлубия бўлди, лекин биз бирдам бўлиб, режага содиқ қолдик ва давом этдик”, - деди Тен Хаг.

6 декабрь, чоршанба куни “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Челси” билан ўйнайди.


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!