Тен Хаг МЮ мухлислари учун нохуш хабарни айтди
Маркус Рэшфорд бугун АПЛнинг 37-туридан ўрин олган "Борнмут"га қарши ўйин майдонга тушмаслиги мумкин. Бу ҳақда “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг малум қилди.
“Рэшфорд бутун ҳафта давомида яхши машғулот ўтказди, лекин бугун (жума) у касал эканлигини айтди”, - деди нидерландиялик мутахассис.
Аввалроқ, оёғидаги жароҳат туфайли англиялик ҳужумчи АПЛ доирасидаги "Вулверхэмптон"га қарши ўйинни (2:0) ҳам ўтказиб юборганди.
Маълумот учун, Маркус Рэшфорд жорий мавсум "Манчестер Юнайтед" сафида АПЛ да 33 ўйинда 16 та гол урган ва айни дамда жамоасининг мавсумдаги энг яхши тўпурари бўлиб турибди.
Фикрлар