Тен Хаг МЮнинг янги мавсумда қандай ўйин кўрсатишини айтди

"Манчестер Юнайтед" жамоасининг бош мураббийи Эрик тен Хаг янги мавсум олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Аввало, мен клубни чемпионлик учун курашга қайтармоқчиман. Жамоавий ўйин томонидан бизнинг қиладиган ишимиз кўп. 

Лекин шуни айтишим керакки, йигитлар ажойиб ҳаракат қилмоқда. Улар футбол ўйнашдан завқ олишини ҳис қилиб турибман. 

Мен футболчилар, уларнинг фикрлари билан яқиндан танишиб чиқишим керак. Бизда янада яқин бўлиш учун икки ҳафта бор.

Янги мавсумда тўп билан ҳам, усиз ҳам фаол ўйин кўрсатмоқчимиз. Кучли прессинг ва кўпроқ тўп назоратига эгалик қилишни истаймиз", - деди нидерландиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!