Тен Хаг Санчонинг Испанияга бормаслигини маълум қилди

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг Испаниядаги йиғинга футболчи Жейдон Санчонинг бора олмаслигини таъкидлади.

"У ҳали тўлиқ тайёр эмас. Футболчи жисмонан ва руҳан тикланиши керак. Ҳозир бу иккаласи унда мукаммал ҳолатда, деб бўлмайди.

У тезда жароҳатдан фориғ бўлади, деб умид қиламиз. Мақсадимиз - Санчонинг имкон қадар тез сафга қайтиши", - деди нидерландиялик мутахассис.

Маълумот ўрнида, Жейдон жароҳати сабаб Англия терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун чақирилган таркибидан ҳам тушиб қолганди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!