Тен Хагнинг режаларига кирмаган тўрт футболчи "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади

Эрик тен Хаг "Манчестер Юнайтед"ни тўрт нафар футболчи тарк этишини истамоқда.

"The Independent" нашри хабарига кўра, мураббий яқин икки ҳафта ичида Харри Магуайр, Фред, Скотт Мактоминай ва Жейдон Санчоларнинг жамоани тарк этишини истамоқда. Тен Хаг кимни жамоада қолдириш борасида якуний қарорга келди.

Магуайрга "Вест Хэм"дан қизиқиш бўлмоқда. "Манчестер Юнайтед" ҳимоячини 50 миллион фунтга баҳоламоқда. Асосий муаммо Магуайрнинг юқори маошида. 

Фред "Фулхем"га, Мактоминай "Вест Хэм" ва "Ньюкасл"га қизиқ.

Санчони "Тоттенхэм"га сотиш варианти кўриб чиқилди. "Қизил иблислар" Жейдонни Харри Кейн шартномасига киритмоқчи. "Шпорлар" ҳужумчиси МЮга ўтишни хоҳлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!