Тенг курашларга бой ўтган баҳсда "Сурхон" дебютантни мағлуб этди

Ўзбекистон Суперлигаси 9-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Турон" баҳси ўз ниҳоясига етди. Унда мезбонлар дебютант устидан 1:0 ҳисобидаги кичик ғалабани қўлга киритди. Учрашув тақдирини ҳал қилган ягона голга 69-дақиқада Нуриддин Ҳасанов муаллифлик қилди.

Ўйин тенгкурашларга бой ўтди, бироқ "Турон" "Сурхон"га қарши деярли бирон марта хавфли ҳужум ҳам уюштира олмади. Шу туфайли, ўйиндаги ҳисобни адолатли бўлди, дея оламиз. Ғалаба билан термизлик мухлисларни табриклаб қоламиз!

Ушбу ғалабадан сўнг очколари сонини 7 тага етказиб олган "Сурхон" онлайн турнир жадвалида 12-ўринга кўтарилиб олди. 3 очко тўплаган "Турон" эса сўнгги поғонани эгаллаб турибди.

  • 90+6'

    Учрашув якунланди! "Сурхон" ғалабани қўлга киритди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+5'

    "Сурхон" аъзосига нисбатан фол ишлатилди.

  • 90+4'

    Ўзгариш: Бобожонов ўрнига Норов, Примов ўрнига Абдураҳмонов ўйинга қўшилди.

  • 90+3'

    Бобожоновга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 90+2'

    "Турон" ўта қулай вазиятни қўлдан чиқарди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    "Сурхон"да бурчак тўпи.

  • 89'

    "Турон"да барча бо0ламлар ечилиб кетмоқда, ҳужумлар ўхшамаяпти. "Сурхон" эса кайфият эвазига устунликка эришмоқда.

  • 88'

    Касмининга нисбатан фол ишлатилди. Жарима зарбаси.

  • 86'

    "Сурхон" тўп назоратига эътибор қаратмоқда.

  • 86'

    Майдон марказида тўп учун кураш жиддий кечмоқда.

  • 85'

    Стандарт вазиятдан термизликлар унумли фойдалана олмади. Дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 83'

    Ўйин темпи сўнгги дақиқаларда янада ошиб кетди.

  • 81'

    "Сурхон"да ўзгариш: Элдор Бойматов Жасур Холтўраевнинг ўрнига ўйинга қўшилди.

  • 80'

    "Сурхон" аъзосига сариқ карточка кўрсатилди.

  • 79'

    Майдонда футболчига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 78'

    Владислав Касминин қўпол ўйини учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 75'

    Ҳар бир чизиқда кураш майдон эгалари томонидан таклиф этилмоқда.

  • 74'

    "Турон" жарима майдончаси атрофида хавфли вазият.

  • 73'

    Ҳисоб тенглашиши мумкин эди, бироқ зарбага аниқлик етишмади.

  • 72'

    "Сурхон"да ўзгариш: Ислом Тошпўлатов ўрнига Ҳусниддин Ғофуров ўйинни давом эттиради.

  • 71'

    2 га 2 уюштирилган ҳужум ноаниқ пас сабаб тугатилди.

  • 70'

    Голдан сўнг "Сурхон" янада жонланди!

  • 69'

    ГОООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Ўйинда ҳисоб очилди! Қанотдан ташкаил этилган ҳужумни Нуриддин Ҳасанов дарвозага жойлаб қўйди! 1:0! Ниҳоят...

  • 68'

    Бош ҳакам пенальти белгиламади. Ўйин давом этади.

  • 67'

    Такрорий бурчак тўпини Касминин узоқлаштирди.

  • 67'

    Бурчак тўпидан сўнг ўта хавфли вазият юзага келди, сўнгги кучли зарбани ҳимоячи девор бўлиб қайтарди!

  • 66'

    "Турон"да ўзгариш: Билолхон Тошмирзаев ўрнига Ким Бо Йонг ўйинга қўшилади.

  • 65'

    Хавфли вазият юзага келмади. Сўнгги дақиқалар мезбонларнинг устунлигида ўтмоқда.

  • 64'

    Аниқлик етишмади. Такрорий бурчак тўпи.

  • 63'

    Бурчак тўпи "Сурхон"да.

  • 63'

    Яримҳимоячилар ҳужумга ёрдам беришмоқда. Шунда ҳам темп унчалик юқори эмас.

  • 61'

    Термизда ҳаво ҳарорати пасайяпти. Ўйин темпи ана энди ошади.

  • 60'

    Меҳмонларда бурчак тўпи. Ҳимоячилар фаол ҳаракат қилди. Позицион ҳужум давом этади.

  • 59'

    "Сурхон"нинг аранг уюштирган ҳужуми биргина ноаниқ узатма сабаб тўхтатилди.

  • 58'

    "Сурхон" ўз майдонида 13-ўриндаги жамоа билан ўйнамоқда, бироқ устунлик тўлиғича "Турон"га топшириб қўйилган.

  • 57'

    "Турон" кўп жиҳатларда ўйинда устунлик қилмоқда.

  • 56'

    Иккала жамоалар ҳам кўп хатога йўл қўймоқда.

  • 55'

    "Турон"да бурчак тўпи. Тўп ҳаммадан ўтиб кетди.

  • 53'

    "Турон" аъзосига нисбатан фол ишлатилди.

  • 51'

    Майдонда кураш жиддий тарзда кечмоқда. 2-бўлим биринчисидан анча қизғинроқ тус олди.

  • 50'

    "Турон" аъзоси рақиб жарима майдончаси ичида йиқилиб тушди, бош ҳакам пенальти белгиламади.

  • 49'

    Назаримда қўполлик бор эди, бироқ "Сурхон"нинг ҳужуми тўхтаган бўлса-да, бош ҳакам жарима тўпи бермади.

  • 47'

    Бўлимни "Турон" фаоллик билан бошлади.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди.

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+3'

    Биринчи бўлим якунланди. Танаффус.

  • 45+2'

    "Турон"да жарима зарбаси. Офсайд қайд этилди.

  • 45+1'

    2 марказий ҳужумчи билан ўйнаётганига қарамай, "Сурхон"да имкониятлар кўзга ташланмади.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 44'

    "Турон"нинг илк хавфли ҳужум амалга ошди, бироқ зарба ноаниқ.

  • 43'

    "Сурхон" жарима зарбаси ишлаб олди. Уни шошмасдан ижро этишмоқда.

  • 41'

    "Турон" ўз майдонида тиқилиб қолди.

  • 40'

    Кичик тўхталиш.

  • 39'

    Майдонда ҳарорат жуда иссиқ. Меҳмоновнинг бошига муз қўйилмоқда.

  • 38'

    "Сурхон" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, бироқ омадсиз уриниш.

  • 37'

    "Турон" деярли голли вазият ярата олмади. Исмоилов қўл остида "Турон" ёрқинроқ эди.

  • 36'

    Дарвозадан дарвозага узатма кўрдик.

  • 35'

    Ҳожиакбаров узатма амалга оширди, бош билан йўлланган зарба ноаниқ чиқди.

  • 34'

    Майдон марказида фол. Беҳруз Шайқулов рақибини йиқитди.

  • 33'

    Ўйиннинг илк 15 дақиқалигида "Сурхон", қолган 15 дақиқасида эса "Турон" устунликни қўлга олди.

  • 32'

    Бубанья "Сурхон"нинг жонига оро кирмоқда.

  • 31'

    Бутун жамоа бўлиб ҳужум уюштираётган "Турон" ўйинда анча фаоллашиб қолди.

  • 29'

    Водийликлар ўз ярим майдонида тўпни бир-бирига узатиш билан банд.

  • 28'

    "Турон"да стандарт вазият. Ҳужум позицион ҳужумга айланиб кетди, бироқ муваффақиятсиз.

  • 27'

    Ҳар иккала жамоа мухлислари томонларни қўллаб қувватлашмоқда. Яйпандан "Турон"нинг фан-клуби учрашувга ташриф буюрган.

  • 26'

    Қизиқ статистика: "Турон" бу мавсум сафарда ҳали бирон марта рақиб дарвозасини ишғол қилолганича йўқ. Ушбу ўйин сафардаги тўртинчиси. Ҳозирча ҳисоб 0:0!

  • 25'

    Ўйин давом этади.

  • 24'

    Кичик танаффус. Майдонда ҳарорат иссиқ бўлгани боис футболчилар нафас ростлаб, сув ичиб олишади.

  • 23'

    Меҳмонлар стандарт вазиятни амалга оширди, узатма кучли чиқди ва майдондан ташқарига чиқиб кетди.

  • 22'

    Ўзига хос комбинация уюштирилди, тўп дарвозабонга тўғри бориб тушди.

  • 21'

    "Сурхон" босим билан жарима тўпи ишлаб олди. Жарима майдончаси марказида бўйи узун футболчилар йиғилди.

  • 20'

    Аниқ зарбалар ҳозирча икки томонда ҳам кузатилмаяпти.

  • 18'

    "Турон" секин-секин ҳимоядан чиқишга ҳаракат қилмоқда. Бу жамоанинг пльюсига ишлаши керак.

  • 16'

    Мезбонларнинг ҳимоя чизиғи майдон марказидан туриб ҳужумни бошлашда пойдевор бўлмоқда.

  • 15'

    Яйпанликлар майдоннинг рақиб томонига ўта олганича йўқ, ўтса ҳам ҳужум якунланмай қоляпти.

  • 14'

    "Сурхон" кўплаб узатмалар амалга оширмоқда, позицион ҳужум давом этади.

  • 13'

    Бояги нуқтадан яна бир бор жарима зарбаси ижро этилди, бу сафар ноаниқ зарба бўлди.

  • 12'

    Ҳозирча устунлик "Сурхон"да. "Турон" ҳимояга ётиб олди.

  • 11'

    "Сурхон" аъзоси яна йиқитилди, бош ҳакам ўйинни давом эттиришга чорламоқда.

  • 10'

    Тўп жарима майдончаси ичига ошириб берилди, дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 9'

    "Сурхон" стандарт вазиятга эга бўлди. Акмал Ортиқов уни ижро этади.

  • 8'

    Билолхон Тошмирзаев қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 7'

    "Сурхон" катта тезлик билан олдинга ўтди, бироқ ҳимоячилар сўнгги сонияда хавфни бартараф этишга улгуришди.

  • 6'

    Майдонда ҳаво ҳарорати анча иссиқ.

  • 5'

    "Турон" позицион ҳужумда.

  • 4'

    Бубанья фаол. У кетма-кет зарбаларни қайтарди.

  • 3'

    Тўп учун кураш жиддий кечмоқда. "Сурхон" ҳимояда бироз ишончсиз ўйнамоқда.

  • 2'

    Илк дақиқалардан "Турон" штурм уюштиришни бошлади.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
solijon bobokulov
19/05/2021 19:34
2ta xususiy klub jadvalni oxirida. andjion va turon. nima deyishgayam hayronsan...