Теннис. Оқгул ва Санжарга омад етишмади
Ads

Теннис баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Санжар Файзиев/Оқгул Омонмуродов жуфтлиги микс (аралаш) учрашувларида бугун таиландлик Ративатана Сончат/Кумкҳум Луксика дуэтига қарши кортга чиқди.

Қизиқарли тарзда кечган беллашув вакилларимизнинг 2:6, 2:6 ҳисобидаги мағлубияти билан якунига етди ва Санжар/Оқгул дуэти 1/8 финалдаёқ курашни тўхтатди.